Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввал маълум қилганимиздек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ишлаб чиқариш объектларини таъминлаб турган «ШГКМ 220/110/6 кВ» подстанциясидан чиқувчи «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга тегишли «Кимё-1» 110 кВ ҳаво линиясида электр энергиянинг қисқа муддатли ўчиши содир бўлган эди.

Бунинг натижасида авариявий ҳолатда тўхтаган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қарашли сиқув компрессор станциялари 9 та газ ҳайдаш агрегатлари ва Пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси авариявий ҳолатда тўхтагани навбатма-навбат қисқа муддатда ишга туширилди.

Ҳозирда бошқарма конларини барқарорлиги таъминланди шу билан бирга «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларига табиий газ етказиб бериш ҳажмлари ҳам тикланди.

Ушбу агрегатларни ишга тушириш регламент бўйича 1 сутка вақт талаб қилиши белгиланган бўлса-да, авариявий ҳолат тезкорлик билан ишлар амалга оширилиши натижасида 9 соат вақт ичида тўлиқ бартараф қилишга эришилиди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди