Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг икки қизи ва унинг амакиваччаси Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Билд хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Европа Иттифоқи Россия расмийлари ва сиёсатчиларига қарши санкцияларни кенгайтиришда давом этмоқда. Навбатдаги санкциялар тўғрисидаги қарор Брюсселда қабул қилинади. Санкциялар Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг оиласига ҳам қаратилган. Жумладан, унинг икки қизи ва амакиваччаси санксийлар рўйхатидан жой олади. Чеченистон раҳбари ўзининг тўнғич қизи Айшатни маданият вазири этиб тайинлаганди.

Умуман олганда, санкциялар 136 кишига, жумладан, 20 нафар Дума депутатига, Россия маслаҳат кенгашининг 22 нафар аъзосига ва Украинадаги ғалла ўғирланиши учун жавобгар бўлган уч бош вазир ўринбосарига тааллуқлидир.

Рўйхатга 10 нафар россиялик судья, шунингдек, болаларни депортация қилиш билан боғлиқ етти нафар амалдор ва губернаторлар киритилади. Бундан ташқари, 31 нафар зобит Украина объектлари ва инфратузилмасига ракета ҳужумлари учун жавобгар.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Япония санкциялари остига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, унинг қизлари Айшат (Чеченистон маданият вазири), Хадижат (Грозний мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи) ва Табарик, шунингдек, Рамзан Қодировнинг рафиқаси Медни Қодирова киритилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда