Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро тажриба асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қандай қилиб барқарор ўсишга эришиш мумкинлиги таҳлил қилинди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2022—2026 йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳар йили 5 фоиз ўсишни таъминлаш кўзда тутилган.

Тадқиқот давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда узоқ муддат мобайнида жадал ривожланишга эриша олган мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди.

Мамлакатларни саралашда қуйидаги мезонлар асос қилиб олинди:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 5 йил давомида камида 5 фоиз ўсишга эришиш;
  • қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги киши бошига минимал ҳисобда 7 806,8 долларни ташкил этиши;
  • қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат 5 миллиард доллардан кам бўлмаслиги лозим.

Натижада ўтказилган таҳлил асосида 4 та мамлакат ва уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш энг жадал ривожланган даврлар аниқланди:

  • Чили (1984—1998 йиллар);
  • Корея Республикаси (1971—1977 йиллар);
  • Нидерландия (1970—1982 йиллар);
  • Саудия Арабистони (1971—1977 йиллар ва 1980—1992 йиллар).

Ушбу мамлакатларда амалга оширилган чора-тадбирлар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ:

  • савдонинг эркинлаштирилиши ва халқаро ҳамда минтақавий савдо битимларига қўшилиш;
  • давлатнинг қишлоқ хўжалигидаги роли чекланиши;
  • «ишлаб чиқаришнинг қиёсий харажатлари» асосида экспортга йўналтирилган тармоқларни қўллаб-қувватлаш;
  • қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларида инфратузилмаларни ривожлантириш;
  • аграр тармоқда ҳудудий ихтисослашувни ривожлантириш ва бошқалар.

Аввалроқ Ўзбекистондан Россияга узум етказиб бериш йил бошидан буён 60 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда