Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хонанда Наргиз Яндашева «Севимли» телеканалининг «Ўзим» кўрсатувига берган интервьюсида ота-онаси ажрашгани, отасини бошқа оиласидан қизғаниши, ҳаётидаги армонлари, онасини ранжитмаслик учун санъатда фамилияси билан эмас, исми билан ижод қилаётгани ҳақида гапириб берди.

«40 йилдан ошди, ота-онам ажрашган»

Мен доим хаёлларим билан яшайман, ўзим яратган оилам, шароитим бор. Барибир нимагадир овуниб яшаш чиройли. Менда бир умр отам билан онам бирга яшайди, биз биргамиз деган хаёл бор, аслида эса бирга яшамаймиз, 40 йилдан ошди, ота-онам ажрашган. Бироқ мен отам унақа деди, онам бунақа деди, деб гапириб келганман. Телевизорда қўшиқ айтгани чиқсам, Наргиз деган ёзув чиқади, дадам: «Фамилиянгни ёзмаганингга сени танимабман», — деб хафа бўлади.

Онам эса фамилиям билан чиқсам, «Кечаси-ю кундузи боқиб катта қилсам, мени хафа қилдинг», — деб аразлаб олади. Шунинг учун иккалаларининг кўнглини қолдирмасдан Наргиз тахаллуси билан чиқишни тўғри деб билдим. Чунки дадамни ҳам яхши кўраман, дадамнинг қизиман, уларга жуда ўхшайман. Дадам ҳамма орзуларимга мотивация берадиган инсон, ҳозиргача ҳам шундай. Менга нима ярашишини айтиб туради, дадам менинг дўстим.

«Айб болаларда эмас, улар ота-онаси билан бирга яшаши керак»

Дадамнинг умри узоқ бўлсин, майли, қишлоқнинг у чети билан бу четида яшасак ҳам. Уларнинг уйларига бориб тураман, дадамни роса қизғанаман. Бошқа оиласи бор, яна хаёлимга қайтаман. Шунинг учун мен ҳам ўзимнинг турмушимда нима воқеа-ҳодиса бўлса ҳам, боламни етим қолдирмайман, лекин етим болаларга ҳам ҳеч қачон халақит бермайман. Айб болаларда эмас, улар ота-онаси билан бирга яшаши керак. Менинг ҳамма нарсам: уйим, машинам, фарзандим бор, лекин ота-она билан катта бўлиш бошқа.

Ота-онага дардни айтиш бошқа, шўх эдим, шунинг учун кўп муаммолар бўлар эди, ҳаттоки ҳозиргача ҳам кимдир хафа қилиб қўйса, дадамга айтиб бераман, дейдиган эркалигим бор. Дадамнинг ҳимояси мен учун катта ҳимоя, улар менга роса керак бўлди. Анча йиллар саҳнада кўринмай қолганимда ва кимдир ижодимга сурункали халақит берганида роса дадамга айтиб бермоқчи бўлганман. Ҳозир ҳам дадам: «Қизим, менинг йўқотадиган нарсам йўқ, бирор ким хафа қилса, ичингга солиб юрагинг сиқилмасин, ўзим дабдаласини чиқараман», — деб қўяди.

«Дадамнинг бошқа оиласи бор, улардан қизғанаман, чидай олмайман»

Ҳеч қачон болалар ота-онасиз яшаши керак эмас. Ота-онам бир-бирини севиб турмуш қурган, бутун қишлоқ билади. Санъатдан армоним бўлмаган, фақат доим ота-онам бир ҳовлида бўлиши менга армонга айланиб қолган. Шу нарсани қила олмадим. Қишлоққа борсам, икковларини алоҳида-алоҳида кўришга бораман. Дадамнинг бошқа оиласи бор, улардан қизғанаман, чидай олмайман. Нимага биз эмас, бошқалар иккита аёли билан яшашни эплади-ку, дейман. Дадам «Қизим, онанг жуда ҳам яхши аёл, тақдир экан», — дейди. Агар дадам билан бирга яшаганимизда, балки санъаткор бўлмасмидим. Ҳозирги кунда биринчи қиладиган ишим ота-онамга атаб қўшиқ айтиш. Шундай ниятим бор.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?