Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саида Мирзиёева 6 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш бўйича халқаро анжуманда зўравонликка қарши курашнинг барча босқичларида тўлақонли ишлайдиган механизмларни яратиш зарурлиги ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Унинг айтишича, оиладаги зўравонлик фақат бир оиланинг ички иши эмас, бу муаммо, масъулият бутун жамиятга тегишли. Аёл ўз дарди билан ёлғиз қолиб кетмаслиги керак.

Жамиятимизнинг аксарият қисми анъаналарни қонунлардан устун қўяди. Бизнинг заиф томонимиз айнан шундадир.

Янги лавозимга келишим биланоқ, аввало, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликни ўргана бошладим. Барча қонунларимиз тенгликка асосланган, лекин биз зўравонликка нисбатан жуда сабрлимиз. Менимча, эндиликда зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига аёлларгина эмас, биринчи навбатда давлатнинг ўзи қарши эканига урғу беришимиз лозим.

Вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик учун жазо чораларини кучайтириш зарур. Бу борада болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилишнинг аниқ ва қатъий механизмларини ишлаб чиқиш лозим. Оиладаги зўравонликни росмана жиноят деб баҳолаш вақти келди. Зўравонликка қарши курашнинг барча босқичларида тўлақонли ишлайдиган механизмни яратиш зарур. Бу эса ҳамма тегишли идора ва вазирликлар, шунингдек, нодавлат секторлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг биргаликдаги фаолиятини талаб этади», — дейди Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева.

Анжуманда асосий мақсад Ўзбекистонда зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари фаолиятининг натижалари муҳокамасига қаратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк