Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чеченистон ҳукуматини танқид қилиб танилган блогер Тумсо Абдураҳмонов Швецияда ўлдирилди, дея хабар бермоқда Чеченистоннинг мухолифатчи Telegram-канали 1АДАТ Европа ва чеченистонлик информаторларига таяниб.

Тумсо Абдураҳмонов

Тумсо Абдураҳмонов
Фото: BBC

«Тумсо тунда бир гуруҳ шахслар томонидан отиб ташланган, айни пайтда эса қотиллик тафсилотлари аниқлаштирилмоқда», — дейилади 1АДАТ хабарида. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган, бироқ қайд этилишича, махсус хизматлар Тумсо Абдураҳмоновнинг укасини яшириб қўйган.

«Радио Свобода» хабарига кўра, Абдураҳмоновнинг сафдошлари маълум қилишича, у 2 декабрга ўтар кечаси ўлдирилган. Швеция ҳуқуқ-тартибот органлари изоҳ берганича йўқ.

Декабрнинг илк саналарида Тумсо Абдураҳмонов алоқага чиқмай қўйган. Ҳуқуқ ҳимоячилари унинг ғойиб бўлганини маълум қилган. Ўша пайтдаёқ блогер ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди, аммо улар тасдиқланмаганди.

Тумсо Абдураҳмонов Чеченистон ҳукуматига нисбатан танқидлари билан машҳур бўлган. 2015 йилда у Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари билан низо юзага келганидан кейин Россияни тарк этганди. Швецияда у сиёсий қочқин мақомини қўлга киритган. Чеченистонда Абдураҳмонов ИШИД билан алоқаларда айбланмоқда. 2020 ва 2021 йилларда Абдураҳмонов ва унинг укаси Муҳаммадга суиқасдлар уюштирилганди. 2021 йил декабрида Тумсо Абдураҳмонов Чеченистонда унинг тўққиз нафар қариндоши қўлга олинганини маълум қилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)
Маҳаллий
Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди