Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде 2022 йил охирига келиб, Украинада қашшоқликда яшаётганлар сони 8 миллионга етишини маълум қилди. Унинг фикрича, Украинани тиклаш учун камида 500 миллиард евро керак бўлади.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Берде хоним «ушбу урушнинг инсонпарварлик оқибатлари ҳалокатли» эканлигини таъкидлади. 

2022 йил охиригача Украинада 8 миллион киши қашшоқликда яшайди. Шундай қилиб, қашшоқлик даражаси аҳолининг икки фоиздан 25 фоизигача ошади, — деди у Австриянинг Presse газетасига берган интервьюсида. 

Унинг таъкидлашича, бу мамлакат аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасига салбий таъсир қилмоқда.

Октябрь ойида Анна Берде, банк ҳисоб-китобларига кўра, Украина иқтисодиёти жорий йилда 35 фоизга пасайишини айтганди. 

Жаҳон банки раҳбари Дэвид Малпасга кўра, Украинани тиклаш харажатлари 350 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Банк ҳозиргача Украинага 18 миллиард доллар ажратган.

Аввалроқ Жаҳон банки Украинага давлат хизматчиларининг маоши учун 60 миллион доллар ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж