Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразмда суғориладиган ерда ноқонуний равишда сунъий балиқ кўли ташкил қилиниб, давлатга 15,4 млрд сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Хоразм вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган текширишда фуқаро Ш.Г. Янгиариқ тумани «Қўриқтом» маҳалласи ҳудудидаги «Б.Т.И.» фермер хўжалигига ажратилган 34 балл бонитетли жами 40,7 гектар суғориладиган ер майдонининг 37,9 гектар қисмида ноқонуний равишда сунъий балиқ кўли ташкил қилгани аниқланган.

Бунинг оқибатида тупроқнинг унумдорлик қатламини бузиб, давлат манфаатларига 15,4 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Б.Т.И.» фермер хўжалиги раҳбари Г.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Мавзуга доир: Сирдарёда 3 гектар суғориладиган ерда балиқчилик кўли ташкил этиб, 1,3 млрд сўм зарар етказган фермер ушланди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Иқтисодиёт
ЕТТБнинг Ўзбекистонга киритган сармоялари 900 млн долларга етди
Дунё
Афғонистонда аҳолининг деярли ярми тўйиб овқатланмаяпти — БМТ