Туркиянинг Bayraktar Kizilelma янги авлод дронининг илк парвози намойиш қилинди. Бу ҳақда Baykar компанияси бош директори Селжук Байрактар хабар берди.
У ўзининг Twitter’даги саҳифасида «Bayraktar Kizilelma — оз қолди», дея твит қолдирди. Kizilelma — МIUS жанговар учувчисиз самолётлар комплекси лойиҳаси доирасида ишлаб чиқарилган дрон ҳисобланади. Авиатехниканинг биринчи парвозида унга Украинанинг AI-322F двигатели ўрнатилган. Дрон Туркиянинг ТF-6000 двигатели билан ҳам жиҳозланиши мумкин.
Туркияда реактив двигателли Bayraktar Kizilelma дрони 2022 йилнинг август ойида тақдим этилганди. Унинг яратувчилари дрон учиш-қўниш йўлаги қисқа бўлган кемалардан уча олиши, шунингдек, товушдан тез ҳаракатланиши мумкинлигини маълум қилган. Туркия президенти Bayraktar Kizilelma дронларини ишлаб чиқариш 2023 йил охиригача йўлга қўйилишини айтган.
Изоҳ (0)