Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Россия камида 1 миллиард долларлик буғдой йиғиб олган. Бу ҳақда NASA маълумотларига таяниб, Bloomberg хабар берди.

Фото: «UNIAN»

Фото: «UNIAN»

NASA’нинг Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиш натижасида ҳосилнинг қаерда йиғилгани ҳақида маълумот берди. Унга кўра, россияликлар Украинанинг босиб олинган ҳудудида деярли 6 миллион тонна буғдой йиғиб олган. Бу ҳудудларда кузги экинларнинг қарийб 88 фоизи йиғилган бўлиб, ҳосил олинмаган далалар асосан фронт чизиғи бўйлаб жойлашган.

Таъкидланишича, Россия кемаларига юкланган Украина дони қатор давлатларга, жумладан, Ливия ва Эронга экспорт қилинмоқда. Бироқ жўнатилган ҳажмларни тахмин қилиш қийин, чунки экспорт қилувчилар товарларнинг келиб чиқишини яширмоқда. Россиянинг ўзи бир неча бор Украина донини ўғирланганини инкор этган, бироқ расмийлар ишғол қилинган портлардан дон жўнатиш қайта тикланаётганини оммага таъкидламоқда.

NASA Harvest’нинг ҳисоб-китоблари буғдойга қаратилган бўлиб, ҳозиргача Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда сақланадиган бошқа экинлар ёки озиқ-овқат маҳсулотлари бундан мустасно. Олинган маълумотлар экинлар йиғиб олингандан кейин нима бўлганини очиқламайди. Ҳосил таҳлили шуни кўрсатадики, Украинада фермерлар бу йил 26,6 миллион тонна буғдой йиғиб олган, бу прогноздан бир неча миллион тоннага кўп.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади