Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида вояга етмаган қиз хонадондан 1 миллион 560 минг сўмлик тилла узукни ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Қўқон шаҳри Абу Таййиб Хўқандий кўчасида яшовчи К.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 8 ноябрдан 10 ноябргача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 1 560 000 сўмлик тилло узугини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Т.З. исмли қиз содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга доир: Фарғонада хонадондан тилла тақинчоқлар ва 600 долларни ўғирлаган вояга етмаган шахс ушланди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди