Бухоро вилояти Ромитан туманида Мажбурий ижро бюросига келиб тушган ҳужжатга асосан катта миқдордаги пул давлат ҳисобига ўтказилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати «Дарё»га хабар қилди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг 5 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан Д.I.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 8 миллион 417 минг 500 рублни давлат эгалигига ўтказиш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жиноят иши бўйичаашёвий далил деб эътироф этилган Россия рубллари хорижий валютани сотиш кунидаги курс бўйича 1 миллиард 538 миллион 129 минг 775 сўмга конвертация қилинган.
Маблағ давлат эгалигига ўтказилган ва ҳужжат ижроси таъминланган.
Изоҳ (0)