Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўяди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Тошкентга парвозлар 17 декабрдан бошлаб Boeing 737-800 самолётларида ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Самарқандга парвозлар 16 декабрдан Airbus А319 самолётларида чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлга қўйилади.

«Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларнинг очилиши Петербург аҳолиси учун Марказий Осиёнинг энг қизиқарли давлатларидан бирига саёҳат қилиш имкониятини кенгайтиради», дейилади авиакомпания хабарида.

18 ноябрь куни Уммонинг Salam Air авиакомпанияси илк бор Наманганга парвозларни йўлга қўйганди. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани