• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимлар елкасида катта юк ва масъулият бор» — Деҳқонобод ҳокими ҳокимлик машаққати ҳақида

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида раҳбарлик қилиб келаётган ҳоким Зоир Алиқулов «Дарё» журналисти билан суҳбатида ҳокимлик машаққати ва масъулияти ҳақида гапирди.

    Зоир Алиқулов.

    Зоир Алиқулов.
    Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги
    Биласизми, ҳокимлар елкасида катта юк ва масъулият бор. Аввал ҳам бу юк оғир ва масъулиятли бўлган. Лекин бугун бу масъулият икки ҳиссага ортди. Ҳурматли президентимиз билан бирга Янги Ўзбекистонни бунёд этишга киришган ҳокимлар ҳам бугун буни ҳис этмоқда. Шахсан ўзим ҳам фаолиятим давомида туман ривожи учун бугун нималар қилишга улгурдим-у, нималарга улгурмадим дея ҳар куни ўзимга ўзим савол бераман, — дейди Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов.
    Туман ҳокими журналистнинг «Олти йиллик фаолиятингизнинг ҳар бир йили халқ ёдида қандай қолди деб ўйлайсиз?», деган саволига «Шу саволни доим ўзимга ўзим бераман ва жавоб тополмасам, тиниб-тинчимайман ва мақсадимга эришишга ҳаракат қиламан», деди.

    Зоир Алиқуловнинг маълумот беришича, у Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 2016 йилнинг июнь ойидан бери ҳокимлик қилиб келади.

    Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги
    Тан олиш керак, фаолиятимиз давомида хато-камчиликларимиз ҳам бўлади. Инсонмиз. Улгурмаган ёхуд тугатолмаган ишларимиз ҳам бор, албатта. Деҳқонободда яшовчи 150 минг нафардан ортиқ аҳолининг кўнглини топиш мушкул. Лекин шунга қарамасдан туманда аҳолининг энг кўп мурожаатлари, ишсизлик, йўл, кўприклар қурилиши, сув, уй-жой билан таъминлаш бўйича муаммоларга эътибор қаратмоқдамиз, — дейди у.
    Зоир Алиқулов «Дарё» журналистининг сўровига жавобан фаолияти давомида амалга оширган тумандаги энг катта ишларни санаб берди.
    Туманда тадбиркор Ваҳоб Норсафаров томонидан ташкил этилган 367 гектар майдонда пистачилик плантацияси яратилди. Ушбу плантация муҳтарам президентимиз топшириғига асосан ташкил этилиши режалаштирилган 2,5 минг гектарлик плантациянинг бир қисми ҳисобланади. Плантациядан йилига 1 миллион доллар даромад олиниши кутилмоқда. Асосий ишларимиздан бири азалдан Деҳқонобод тумани аҳолисининг орзуси бўлиб келган, 2018 йилда президентимиз томонидан илгари сурилган Оқсув-Деҳқонобод лойиҳасининг ишга туширилиши бўлди. Лойиҳанинг биринчи босқичи якунланди. Биринчи босқичда туман марказидан 78 км узоқликдаги тоғдан тоза ичимлик суви келтирилди. Ва мазкур ишларга 226 миллиард сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, айни пайтда лойиҳанинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Иккинчи босқичда туманнинг 116 та қишлоғини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган. Айни кунга қадар тумандаги тўртта маҳаллага сув қувурлари тортилиб, тоза ичимлик суви билан таъминланди.

    Бундан ташқари туман ҳудудида яшовчи аҳолини арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлаш мақсадида Деҳқонобод City лойиҳаси бошлаб юборилди. Ушбу лойиҳа асосида 1036 та хонадон эгаси арзон, сифатли ва барча замонавий қулайликларга эга уй-жой билан таъминланади. 1976 йилда қурилган, сўнгги пайтларда қаровсиз аҳволга келиб қолган истироҳат боғи Деҳқонобод тумани аҳолисининг талаб ва истакларига биноан, 2021 йилда қайта таъмирланди ва боғда амфитеатр қурилди, кўнгилочар аттракционлар ишга туширилди.

    Шу билан бир қаторда, 600 минг электрон китоб фондига эга бўлган замонавий кутубхона барпо этилди. Мазкур кутубхона ишга тушгандан сўнг, Деҳқонобод туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик асосида 100 минг китоб совға қилинди. Бундан ташқари ҳозирги кунда ҳомийлар ташкилотлар томонидан китоблар совға қилиб борилмоқда, — дейди туман ҳокими.

    Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

    Зоир Алиқуловнинг қўшимча қилишича, туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш мақсадида, ташаббускор тадбиркор томонидан 500 иш ўрнига эга тикув фабрикаси қурилиши якунланиш арафасида. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, Деҳқонободда яшовчи 500 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади. Лойиҳа ишга тушишига 60 млрд сўм маблағ сарфланмоқда.

    Зоир Алиқулов «Деҳқонобод тумани азалдан жин кўприклари билан машҳур туман, хўш, аҳолининг кўприклар муаммоси қандай ҳал этилмоқда, бу борада нималар қилинди», деган саволга жавобан туманда 70 дан ортиқ катта-кичик кўприклар қурилганини маълум қилди.

    Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги
    Фаолиятим давомида 70 дан ортиқ катта-кичик кўприклар қурилишини амалга оширдик. Туман марказидан узоқ ва сел йўлида аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган жин кўприкларнинг айримлари имкониятдан келиб чиқиб, замонавий, автомобиллар ҳаракати учун ҳам талабга жавоб берадиган кўприкларга айлантирилган бўлса, яна бошқалари эса аҳолининг ўти-қайтиши учун хавфсиз, ихчам кўприкларга алмаштирилди», — дейди ҳоким.
    03.12.2022, 00:31   Изоҳ (0)   28808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўсимлик ёғи ноябрда арзонлашди, лекин 2021 йилга нисбатан қимматлашган

    02.12.2022, 23:44

    «Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    02.12.2022, 22:45

    «Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди

    02.12.2022, 22:37

    Бухорода фуқаро ИИБ биносида вафот этгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

    02.12.2022, 21:33

    МИБ жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди раиси фикрларига қўшилмаслигини билдирди

    02.12.2022, 21:12

    Жанубий кореялик ўқитувчилар Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида дарс бериши маълум қилинди

    02.12.2022, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.