• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МИБ жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди раиси фикрларига қўшилмаслигини билдирди

    Судьялар ассоциациясининг 26 ноябрь куни ўтказилган VI съездида Қашқадарё вилоят суди раиси А.Маҳкамов томонидан ўтган 9 ойда вилоят судлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг 65 фоиздан ортиғи ижро этилмагани ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълумот берилган. Ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, бюро органларида ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисоби Ижро иши юритувлари ягона электрон базасида (МИБ портал дастури) юритилади. Судларга дастур орқали юборилган ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатлари, шу жумладан, қабул қилинган қарорларни онлайн мониторинг қилиш имкони яратиб берилган.

    Дастурдаги маълумотлар таҳлил қилинганда ўтган 9 ойда Қашқадарё вилоятидаги судлар томонидан онлайн тарзда юборилган 140 266 та ижро варақалари бўйича ижро ишлари юритилиб, шундан 86 323 таси ёки 61,5 фоизи тамомланган. Шу билан бирга, 4734 таси даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги (алиментлар ундириш, соғлиққа шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни қоплаш тўғрисидаги ва шу каби ишларга доир) ижро ҳужжатлари бўлгани сабабли амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тамомлаш давлат ижрочиларига боғлиқ бўлмаган.

    Қонун ҳужжатларига мувофиқ, 9 614 та ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг мол-мулки бўлмагани ёки мол-мулки етарли бўлмагани сабабли ундирув қарздорларнинг иш ҳақи ёхуд бошқа унга тенглаштирилган тўловларига қаратилган ва тушган маблағлар белгиланган тартибда ундирувчиларга ўтказилмоқда. Қолдиқдаги бошқа ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг 61 263 та кўчмас мулки ҳамда 67 421 та автотранспорт ва махсус техникасига тақиқ қўйилиб, реализация қилиш чоралари кўриб борилмоқда.

    Давлат ижрочиларида иш юкламаси кўп. Бироқ бу суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилмаслигига баҳона бўла олмайди. Бюро органларида иш ҳажмини асос қилиб, ходимлар сонини кўпайтиришга эмас, ижро жараёнини рақамлаштириш орқали ижро самарадорлигини оширишга қаратилмоқда. Бунинг учун ижро ҳужжатлар юритуви, айланмаси ва ижро этиш босқичлари электрон тарзда 35 та ташкилотнинг 63 та йўналишдаги ахборот тизимларига интеграция қилинган «МИБ портал» дастури орқали амалга оширилмоқда, — дейилади баёнотда.
    Дастур орқали ижро ҳужжатларини тўғридан-тўғри суд ва бошқа органлардан қабул қилиш, мол-мулкни қидириш, тақиқларни қўйиш ва ечиш, томонларга хабарномалар юбориш, пул маблағларини тақсимлаш, инкассо қўйиш, мол-мулкни аукционга чиқариш ва баҳолашга юбориш каби ҳаракатлар фақат электрон тарзда амалга оширилмоқда.

    Шунингдек, дастур ёрдамида мол-мулки мавжуд бўлмаганини важи билан ижро ҳужжатларини асоссиз равишда тамомлаш ҳолатларига тўлиқ чек қўйилган. Бюро шу ўринда Қашқадарё вилоят суди раиси А.Маҳкамов томонидан ижро ҳужжатларининг 65 фоиздан (9 ойда) ортиғи ижро этилмагани ҳақидаги фикрларига қўшилмаслигини таъкидлаб ўтган.

    Судларимизни ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатларини таҳлил қилишда яратилган замонавий технология имкониятларидан фойдаланишни таклиф қиламиз. Ҳар бир ижро ҳужжати ортида фуқаролар ҳамда жамиятларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бор экан, асосий эътибор уни ижро этиш пировард мақсад бўлиб қолаверади, — дейилади унда.

    Мазкур масала юзасидан, шунингдек, МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов «Дарё»га қўшимча изоҳ берди.

    Унинг айтишича, Мажбурий ижро бюросига қадар бўлган ижро этиш соҳасига назар солинса, олдинлари фуқаролар ижро ишлари бўйича қарздорлик, ижро иши юритуви ҳолатлари, юзага келган чекловлар ҳақидаги маълумотларни суд ижрочиси ёки у фаолият олиб бораётган бўлинмалардан олиши мумкин эди. Ўз навбатида, суд ижрочиси ҳам ижро ҳаракатлари, қарздорлар ва уларга тегишли мол-мулкларни аниқлаш, хатлаш, чеклаш, банд солиш ва кўплаб сўровларни ёзма шаклда (ҳужжат кўришида) юритган.

    Ҳозирда бюро органлари ижро самарадорлигини янада ошириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга қаратилмоқда. Бюрода ижро ҳужжатлари юритуви, айланмаси ва ижро этиш босқичлари электрон тарзда «МИБ портал» дастури 35 та ташкилотнинг 63 та йўналишдаги ахборот тизимларига интеграция қилинди.

    Судлар ҳамда 50 дан ортиқ маъмурий органлардан ижро ҳужжатлари электрон тарзда қабул қилиш ишлари йўлга қўйилган.Масалан, ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлик миқдори тўлиқ бартараф этилгандан сўнг мавжуд тақиқларни автомат тарзда ечиш ва шу бўйича хабардор қилиш тизими жорий этилган.

    Бюро органларида иш ҳажмини асос қилиб, ходимлар сонини кўпайтиришга эмас, ижро жараёнини рақамлаштириш орқали ижро самарадорлигини оширишга қаратилмоқда.

    Ҳозирда ҳам IT технологиялари имкониятлари билан:

    • «SMS-Хабарнома» автомат тизими орқали қарздорларга ҳар бир ижро ҳаракатлари хабарномалар юборилмоқда;
    • ижро ҳужжатлари қарздорликлари юзасидан ўз вақтида қарздорларни хабардор қилиш натижасида 2022 йилнинг 10 ойида 821 249 та ижро ҳужжатлари ихтиёрий муддатда тамомланган (ушбу кўрсаткич 2020 йилда 614 131 та ва 2021 йилда 548 741 тани ташкил этган);
    • Paynet тўлов тизимининг инфокиосклари орқали қарздорликни текшириш ва нақд пулда тўлаш имкони йўлга қўйилди;
    • «МИБ портал» дастури ижро ҳужжатларини ҳам онлайн тизимида топширилмоқда ва Электрон архив» платформаси ишга туширилди;
    • фуқароларга интерактив хизматларни кўрсатувчи «mib.uz» андроид мобил иловаси ҳамда махсус «МИБУзБот» Telegram бот-канали фойдаланишга топширилган.
    • алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона «Э-Алимент» электрон ахборот тизими жорий этилди.
    Бундан ташқари, ижро тизимига соддалаштирилган ижро этиш тартиби жорий этилди, 1 июнь кунидан ишга туширилган ахборот технологиялари ёрдамида муқобил равишда ва масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига даҳл қилмасдан 500 мингга яқин ҳужжатларнинг ижроси амалда таъминланди.

    Келгусида суд ва бюро ўртасида ўрнатилган электрон ҳамкорлик тизими янада такомиллаштириш орқали суд органларида расмийлаштирилувчи ижро ҳужжатлари юзасидан тарафларни жисмоний ва юридик шахсларни тўлиқ идентификациядан ўтказиш, уларнинг манзили ва бошқа маълумотларни тўғрилигини таъминлаш, қарздорлик суммалари ва мазмуни ҳаққонийлигини таъминлаш талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ҳужжатларни расмийлаштириш режалаштирилган.

    Мавзуга доир: МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас

    02.12.2022, 21:12   Изоҳ (0)   22393
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий кореялик ўқитувчилар Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида дарс бериши маълум қилинди

    02.12.2022, 20:21

    Шавкат Мирзиёев 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мурожаат йўллади

    02.12.2022, 19:47

    «Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида

    02.12.2022, 19:31

    Сурхондарёда йўл талашиш ортидан 8 киши муштлашди (видео)

    02.12.2022, 19:12

    «Кўплаб катта шаҳарлар қилган хатони такрорлаяпмиз». Дониёр Ғаниев йўлни кенгайтириш орқали тирбандликларнинг олдини олиб бўлмаслигини айтди

    02.12.2022, 18:45

    «Шаҳарнинг ривожланиши эвазига яшилликни қурбон қиляпмиз». Дониёр Ғаниев аҳоли аввалги Тошкентни йўқотаётганини айтди

    02.12.2022, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.