Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грециянинг Александруполис порт шаҳрида Америка танклари ва зирҳли машиналари ортилган поезд рельсдан чиқиб кетди. Грециянинг «902.gr» портали маълумотларига кўра, қурол-яроғларни портдан НАТОнинг Россия билан чегарасига олиб бориш режалаштирилганди.

Ҳодисадан кейин кўп ўтмай, поезд издан чиқиб кетган темир йўлда маҳаллий аҳоли йиғилиб, митинг ўтказган ва Америка қуроли уларнинг шаҳри орқали олиб ўтишни тўхтатишни талаб қилган.

Митинг видеосида порт шаҳар аҳолиси ҳарбий техника ортилган поезд фонида плакатлар кўтарган ҳолда турганини кўриш мумкин. Поезд вагонлари эса аллақачон яна рельсда турибди. «Александруполис — халқ порти, у империалистлар таянчи эмас», — деди митинг иштирокчилари.

Уларнинг фикрича, қурол-яроғнинг олиб ўтилиши уларнинг хавфсизлигига таҳдид солади, бугунги воқеа эса бунинг исботидир.

«Evros24.gr» портали маълумотларига қараганда, поезд 2 декабрь куни эрталаб Александруполиснинг Франция вокзали яқинида рельсдан чиқиб кетган. У кичик тезликда ҳаракатланган ва ёнбошига оғиб қолган. Фавқулодда хизматлар кўтариш кранларини жалб қилиб, вагонларни рельсга қайтариб қўйган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон газ етказиб бермагани учун Ўзбекистон компенсация талаб қилгани рад этилди
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?