Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сенегал парламентида мухолифат вакили Массата Самб ҳукмрон коалициянинг аёл депутати Эми Ндиайе Гнибига тарсаки туширди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: <span style=Видеодан кадр" data-action="zoom" class="border lazyload" />

Фото: Видеодан кадр

Мазкур ҳодиса 1 декабрь куни мамлакат бюджетини тасдиқлаш бўйича ўтказилаётган йиғилишда юз берган. Аёл тарсакига жавобан Массата Самбга стул улоқтирган. Амалдаги ва мухолифатдаги сиёсатчилар ўртасидаги зиддият июль ойидаги сайловлардан кейин кучайган. Мамлакат президенти Маки Салл учинчи муддатга ўз номзодини қўйишни режалаштиряптими ёки йўқлигини очиқлашдан бош тортган.

Парламентдаги муштлашув ҳам шунинг ортидан келиб чиққан. Жумладан, Массата Самб парламентда мамлакатнинг диний раҳнамоси президентнинг учинчи муддатга сайланишига қарши эканини эслатган.

Ҳукмрон коалиция депутати Эми Ндиайе Гниби эса бу гапдан кейин кулган. Мухолифатчи бунга чидай олмай, ҳамкасбига тарсаки туширган. Бу бошқа депутатлар ўртасидаги муштлашувнинг бошланишига сабаб бўлган. Сиёсатчилар бир-бирини муштлаб, ҳақоратлагани ортидан парламент мажлисни тўхтатишга қарор қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)