Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашри давлат идораларига фуқаролар қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга қай даражада жавоб олишлари юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

Бу галги объектимиз — Ўзбекистон оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бўлди. Қўмитанинг расмий сайтида фақат вилоятлардаги бошқармаларнинг телефон рақами кўрсатилгани боис туман ва шаҳарлардаги бўлимлар билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Қизиқ жиҳати, қўмита раисидан тортиб унинг ўринбосарларига алоқага чиқиш учун битта рақам кўрсатилган бўлиб, мазкур рақам орқали боғланиш учун қилинган ҳаракатларимиз зое кетди.

Қўмитанинг ҳудудлардаги бошқарма бошлиқлари қабулхоналарига боғланиш учун бир неча маротаба қилинган қўнғироқларга:

  • Тошкент шаҳар,
  • Тошкент вилояти,
  • Наманган вилояти
  • Андижон вилояти
  • Сирдарё вилояти
  • Самарқанд вилояти
  • Навоий вилояти
  • Хоразм вилояти бошқармасидан ҳеч ким жавоб бермади. Қўмитанинг қолган бошқармаларидаги масъул шахслар гўшакни кўтариб, барча саволларимизга тўлиқ жавоб берди.
Албатта, ўрганишларимиз нисбий. Боиси «Дарё» мухбири боғланиш учун қўнғироқ қилган вақтда масъул ходим иш билан банд бўлиши ёки бошқа сабабларга кўра гўшакни кўтаролмаган бўлиши мумкин. Аммо бутун республикадаги бошқармаларнинг ярмидан кўпи билан бундай муаммо кузатилиши тизимда ушбу масалани жиддий ўрганиш заруратини кўрсатмоқда.

«Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль