«Дарё» интернет-нашри давлат идораларига фуқаролар қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга қай даражада жавоб олишлари юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.
Бу галги объектимиз — Ўзбекистон оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бўлди. Қўмитанинг расмий сайтида фақат вилоятлардаги бошқармаларнинг телефон рақами кўрсатилгани боис туман ва шаҳарлардаги бўлимлар билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Қизиқ жиҳати, қўмита раисидан тортиб унинг ўринбосарларига алоқага чиқиш учун битта рақам кўрсатилган бўлиб, мазкур рақам орқали боғланиш учун қилинган ҳаракатларимиз зое кетди.
Қўмитанинг ҳудудлардаги бошқарма бошлиқлари қабулхоналарига боғланиш учун бир неча маротаба қилинган қўнғироқларга:
- Тошкент шаҳар,
- Тошкент вилояти,
- Наманган вилояти
- Андижон вилояти
- Сирдарё вилояти
- Самарқанд вилояти
- Навоий вилояти
- Хоразм вилояти бошқармасидан ҳеч ким жавоб бермади. Қўмитанинг қолган бошқармаларидаги масъул шахслар гўшакни кўтариб, барча саволларимизга тўлиқ жавоб берди.
«Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)