Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри прокурори иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан баёнот берди.
Аниқланишича, Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. бошқарувидаги Lacetti Навбаҳор тумани «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудида йўлнинг кескин бурилиш жойида қарама-қарши йўналишдан келаётган фуқаро М.О. бошқарувидаги бошқа Lacetti билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Автомашина ҳайдовчиси ёнида бўлган Ғозғон шаҳар прокурори Бахтиёр Исоқов тан жароҳати олмаган.
Ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббий, автотехника ва бошқа экспертизалар тайинланган. Шунингдек, хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)