Тошкент вилояти Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги 48 та турар ва нотурар жой объектлари бузилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ҳокимининг «Тошкент тумани ҳудудида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида»ги, шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг тегишли қарорлари билан Тошкент туманининг чегара ҳудудида жойлашган 48 та турар ва нотурар жой объектлари бузилмоқда.
Чегарани мустаҳкамлаш, муҳофазасини таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудда муҳандислик иншоотлари, тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар ва бошқа объектлар бунёд этилади.
Мулкдорларга зарарни қоплаш мақсадида 66 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.
Изоҳ (0)