Сўнгги суткада коронавирусга чалинган беморлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қайд этилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 1 декабрь куни инфекцияси қайд этилганлар сони 159 нафарни ташкил этган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 10 нафари Бухоро вилоятида,
- 12 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 12 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 12 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 19 нафари Тошкент вилоятида,
- 64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Сўнгги кунларда касаллик қайд этилаётганлар сони яна ошмоқда. 30 ноябрь куни 154 кишида 29 ноябрда 141 кишида, ундан аввал эса 131 кишида коронавирус аниқланганди.
Изоҳ (0)