Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореянинг бир қатор амалдорларига нисбатан санкциялар жорий қилди. АҚШ молия вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, бу амалдорлар КХДРнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш дастурларига алоқадор.

Фото: Yonhap

Фото: Yonhap

АҚШ Молия вазирлиги баёнотида ушбу шахсларнинг исмлари ҳам кўрсатилган: Жон Ил Хо, Ю Жин ва Ким Су Гил. Улар апрель ойида Европа Иттифоқи санкцияларига учраганди. Мазкур амалдорлар Шимолий Корея ҳарбий саноат департаменти директори ўринбосари ва директори лавозимларида ишлагани ҳамда оммавий қирғин қуролларини яратишда муҳим рол ўйнагани айтилмоқда.

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги яна етти нафар шахс, жумладан, бир нафар сингапурлик ва бир нафар тайванлик фуқароларга, шунингдек, саккизта юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий этилганини эълон қилди. Уларнинг барчаси 2018 йил январидан 2022 йилнинг октябригача жорий қилинган АҚШ санкциялари рўйхатида бор.

Ўз навбатида, Япония уч ташкилот ва бир шахсга, жумладан, киберҳужумларни амалга оширишда гумон қилинаётган Lazarus гуруҳига нисбатан ҳам янги санкциялар жорий қилган.

Сўнгги санкциялар Шимолий Кореянинг 18 ноябрда ўтказган халқаро баллистик ракеталар синови фонида жорий қилинмоқда. КХДР йил бошидан бери 60 дан ортиқ ракета синовларини ўтказди, бу эса унинг 2017 йилдан буён тўхтатиб қўйилган ядровий қурол синовларини қайта бошлаши мумкинлигидан хавотир уйғотмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди