Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг маҳаллий компанияларга субсидиялар тақдим этишни кўзда тутувчи, инфляция ва иқлим ҳақидаги янги қонуни (The Inflation Reduction Act, ИРА) Ғарб мамлакатлари орасидаги муносабатларга салбий таъсир ўтказади, деду Франция президенти Эммануэль Макрон республиканинг АҚШдаги элчихонасида нутқ сўзлар экан. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Эммануэль Макрон

Эммануэль Макрон
Фото: Getty Images

«Сўнгги бир неча ойлардаги чора-тадбирлар, хусусан ИРА — Ғарбни парчалайдиган чоралардир… Биз ўзимизнинг сиёсий дастурларимизни мувофиқлаштиришимиз ва қайтадан синхронлаштиришимиз зарур», — деди у.

Кейинроқ, конгресс кутубхонасида чиқиш қилиб, Макрон ушбу қонунни Франция бизнесига нисбатан «ўта агрессив» деб атади ва у «кўплаб иш ўринларини ўлдираётгани»ни айтди. Франция президенти таъкидлаганидек: «Балки сиз ўз муаммонгизни ҳал қилаётгандирсиз, лекин бу билан бизнинг муаммоларимизни чуқурлаштиряпсиз». У ИРАъни муҳокама қилиш пайтида унга АҚШдан «ҳеч ким қўнғироқ қилмагани»ни айтиб, ўзларини «унинг ўрнига қўйиб кўришлари»ни таклиф қилди.

Юқорида тилган олинган қонун АҚШда август ойида кучга кирди. У АҚШда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ишловчи компанияларга миллиардлаб имтиёзлар берилишини кўзда тутади. Бу Европада баъзи чораларнинг саноатга таъсири юзасидан, шу жумладан, инвестицияларни ўзига оғдириб олиши хавфи бўйича хавотир уйғотди.

Аввалроқ AFP ўз манбаларига таяниб, ишлаб чиқариш қувватларининг Европадан АҚШга кўчирилиши Франция ҳукуматини энг кўп хавотирга солаётганини ёзганди.

Германия ҳукумати эса «Трансатлантика савдо уруши» бошланишидан, уни Макрон юзага келтириши хавфидан ташвишланмоқда.

Еврокомиссия Евроиттифоқ мамлакатларини ИРА масаласида ҳамжиҳатликка чақириб, АҚШ ўз хатти-ҳаракатларида шошқалоқлик қилмаётганини, томонлар аниқ ечимлар излаётганини таъкидлаган. Манбаларга кўра, Еврокомиссия саноатнинг асосий тармоқларини қўллаб-қувватлаш учун суверен фонд ҳозирламоқда, у заём маблағлари ҳисобидан молиялаштиради. Шу билан бирга, Еврокомиссия глобал субсидиялар пойгаси зарар келтириши мумкин, деб ҳисоблайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди