Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Жо Байден Эронда ядро қуроли пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун «бошқа иложи топилмай қолганида» ҳарбий воситаларни қўллашга тайёр, бироқ ҳозирча бунга эҳтиёж йўқ. Бу ҳақда АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Малли маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Президент айтдики, агар бу Эронда ядро қуроли пайдо бўлишига йўл қўймасликка ёрдам берадиган бўлса, энг охирги чора сифатида ҳарбий сценарийга рози бўлади. Аммо бунинг вақти келганича йўқ», — деди Малли. Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон бу масалани ҳал қилишда ҳамон дипломатияни афзал кўрмоқда.

2015 йилда Эрон «олтилик гуруҳи» (АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Германия, Франция) билан Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси ҳақида битим имзолаган эди. Режа Эрон томонидан ядро дастури тугатилиши эвазига, Теҳронга нисбатан иқтисодий санкцияларнинг босқичма-босқич бекор қилинишини кўзда тутарди. 2018 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп битимдан чиқишини эълон қилди ва Эронга қарши санкцияларни қайта тиклади. Теҳрон Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режасига риоя қилишдан бош тортди.

22 ноябрь куни Эроннинг ISNA агентлиги Теҳрон Фордодаги ерости ядро объектида уранни 60 фоизгача бойитишга киришганини маълум қилди. Ядро қуролини ишлаб чиқариш учун уранни 90 фоизгача бойитиш зарур. Франция, Буюк Британия ва Германия Эронни ядровий битимни бузишда айблади.

15—18 ноябрь кунлари Яқин Шарқ мамлакатлари, кузатувчи мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратишни муҳокама қилди. Бироқ бундай қуролга эга бўлган ягона Яқин Шарқ мамлакати — Исроил тадбирга бойкот эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди