Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё туманида фуқаронинг 280 миллион сўмини қўлга киритган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги вепартаментнинг Сирдарё туманш бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «С.М.» фермер хўжалиги раҳбари Б.Ў. хўжаликнинг «Пахтачилик ва ғаллачилик» учун ажратилган 94,9 гектар ер майдонида шоли экиш ва ижарага беришга ваколати бўлмаса-да, алдов йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 60 гектар ер майдонини шоли экиш учун фуқаро И.Д.га ижарага беришга келишиб, ёзма тилхат асосида 280 млн сўм нақд пулини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)