Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда фуқарони пул эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган яна бир киши қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Х.С. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориши эвазига 25 минг доллар сўрагани аниқланган. Х.С. ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг долларни олаётганда ушланган.

Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Самарқандда 40 минг доллар эвазига Туркия ва Япония орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар ушланганди.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади