ОПЕК+ 4 декабрдаги йиғилишда нефть қазиб олиш ҳажмини қўшимча қисқартириш масаласини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Ташкилотдаги 5 та манбага таяниб Reuters хабар бермоқда.
Бироқ Reutersга маълум қилинган бошқа манбаларга кора, бу ғоя ҳали ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Ишлаб чиқаришни бошқа қисқартириш эҳтимоли эса йўқ.
Учрашув формати номаълум. Reuters ва Bloomberg бу офлайн ҳам, онлайн тарзда ҳам бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.
22 ноябрда Саудия Арабистони ва бошқа ОПЕК+ аъзолари нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 500 минг баррелгача оширишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган.
Қарор ОПЕК+ йиғилишида 4 декабрда қабул қилиниши мумкин. Эртаси куни, 5 декабрь куни G7 давлатлари Россия нефтига нарх чегарасини жорий этиш ниятида.
WSJ манбаларига кўра, ишлаб чиқариш квотаси яқинлашиб келаётган совуқ об-ҳаво ва шунга мос равишда ресурсга бўлган талабнинг ортиши муносабати билан оширилади.
2023 йилнинг биринчи чорагида нефтга бўлган талаб кунига 1,69 миллион баррелга ошиб, 101,3 миллион баррелга етиши кутилмоқда.
Бугун, 30 ноябрь куни WSJ нашри фонида Brent нефтининг нархи бир баррель учун 83 доллардан пастга тушди. WTI нефтининг январь фьючерслари 4,53 фоизга тушиб, баррелига 76,48 долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)