Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги аксарият автомобиль йўллари бундан 40-50 йил илгари қурилган бўлиб, улар ҳозирги талабга жавоб бермаяпти. Бу ҳақда сенатор Қутбиддин Бурҳонов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Қутбиддин Бурҳонов 

Қутбиддин Бурҳонов 
Фото: «Дарё»

Қутбиддин Бурҳоновнинг таъкидлашича, юзага келаётган тирбандликларнинг асосий сабабларидан бири йўллар эскиргани билан боғлиқ.

Тан олиш керак, тирбандлик муаммоси бор. Айниқса, Тошкент шаҳрида тирбандлик масаласи жуда кучайиб кетди. Нафақат Тошкентда, балки вилоятлар марказларида ҳам мазкур муаммо тобора авж олмоқда.

Кўп йўлларимиз Совет даврида лойиҳалаштирилган. Яъни улар 40-50 йил аввал қурилган йўллардир. Автомобильлар эса кундан кунга ривожланмоқда. Ўзбекистонда илгари ҳеч қанақа автомобиль заводи йўқ эди. Бугун бир нечта заводлар енгил ва юк автомобилларини ишлаб чиқармоқда. Демоқчиманки, автомобиль ниҳоятда кўпайиб боряпти. Бундан ташқари, йўлларда оғир техникалар, тракторлар ҳам ҳаракатланади. Шунинг учун йўлларимиз бугунги талаб даражасига жавоб бермаяпти. Буни очиқ тан олишимиз керак.

Лекин ҳукумат томонидан бу борада чора-тадбирлар кўриляпти. Йўлларни кенгайтириш, келажакда 50 йилни ҳисобга олиб йўл қуришга эътибор берилмоқда. Шаҳарларда эса имкон даражасида биноларга яқин бўлмаган йўллар кенгайтирилмоқда.

Аввалроқ Қутбиддин Бурҳонов республикада ўтган 10 ойда юз берган ЙТҲлар оқибатида 1 минг 931 нафар фуқаро ҳалок бўлгани, шунинг 226 нафарини ёш болалар ташкил этганини айтганди. Шунингдек, сенатор мактабларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш талаб даражасида эмаслигини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)
Маҳаллий
Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди