Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистон Миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд Душанбедаги Ҳирот хавфсизлик мулоқоти анжуманига ташриф буюрди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Нашр томонидан эълон қилинган тасвирда Масъуднинг Hyatt Regency меҳмонхонаси йўлаги бўйлаб қўриқчилар ҳамроҳлигида мажлислар залига кираётганини кўриш мумкин. Душанбедаги конференцияда 20 та давлатдан 120 га яқин одам иштирок этмоқда. «Толибон» ҳаракати расмийлари ҳам тадбирга таклиф қилинган. Тадбир қўшни Афғонистондан келаётган муаммо ва таҳдидларга бағишланган.

Аҳмад Масъуд ўзининг чиқишида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга қўллаб-қувватлаётгани, Афғонистондаги вазиятни тўғри баҳолагани учун миннатдорлик билдирган.

«Бошиданоқ вазиятни тушуниб, тўғри англаб Афғонистонда тинчлик, барқарорликни тиклашга қўшаётган ҳиссаси учун Тожикистон ҳукумати ва президентга миннатдорлик билдираман», — дейди у.

Бундан ташқари, Масъуд ҳалигача «Толибон»га қарши курашаётган ватандошларини қўллаб-қувватлашини билдирган.

«Умид қиламанки, улар яна эркинлик ва адолат таъмини тотиб кўради», — дейди Масъуд.

Миллий қаршилик фронти 2021 йилнинг сентябридан буён толибларга қуролли қаршилик кўрсатиб келмоқда. Дастлаб у Панжшер вилоятидаги тожиклардан иборат лашкарлар ва толибларга мағлуб бўлган Афғонистон ҳукумати ҳарбий хизматчиларидан иборат эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Ўрта Чирчиқда 400 нафар ўқувчи мактаб биноси олиб қўйилгани сабаб дарсга боролмаётгани хабар берилди. Зоир Мирзаев ҳолатга эътибор қаратди
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)