Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Миробод туманида мактаб ўқувчилари дўкон сотувчилари томонидан калтаклангани ҳақидаги хабар тарқалди Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 26 ноябрь куни тахминан соат 14:00 ларда 2005 йилда туғилган тўрт нафар мактаб ўқувчилари (А.Д., М.А., Х.К., М.В.) Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида жойлашган дўконлардан бирига кириб, сотувчи ёрдамчиси 2005 йилда туғилган Ш.Л. ва унинг танишлари 2004 йилда туғилган С.Ҳ ҳамда 2005 йилда туғилган С.Ҳ. билан ўзаро гап талашиб қолган.

Сўнгра улар дўкондан чиқиб, Қўйлиқ 4-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдига бориб ўзаро жанжаллашган. Натижада икки нафар вояга етмаган Х.К. ва М.В. тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мазвуга доир: Тошкентда ўқувчилар футболдаги жанжал сабаб муштлашиб кетди (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Иқтисодиёт
ЕТТБнинг Ўзбекистонга киритган сармоялари 900 млн долларга етди
Дунё
Афғонистонда аҳолининг деярли ярми тўйиб овқатланмаяпти — БМТ