• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ишончим комил, Ўзбекистон бу иттифоққа қўшилмайди» — сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Путиннинг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқини тузиш таклифи ҳақида

    Ижтимоий тармоқларда Путиннинг Тўқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «уч томонлама газ иттифоқи» ташкил этишни таклиф қилгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Telegram’даги каналида мазкур масалада ўз таҳлилларини билдирди.

    Камолиддин Раббимов

    Камолиддин Раббимов
    Фото: «Дарё»

    Камолиддин Раббимов фикрича, Ўзбекистон бундай иттифоққа қўшилмайди.

    Ишончим комил, Ўзбекистон бу иттифоққа қўшилмайди. Сабаблари кўп. Биринчидан, Ўзбекистон ўзининг энергетик олди-соттисини Россия билан мувофиқлаштирса, ўзининг энергетик ва геосиёсий мустақиллигини теп-текис жойда қисқартирган, торайтирган ёки йўқотган бўлади. Иккинчидан, иҳоталанган Россияга энергетик ва савдо-иқтисодий ҳамда геосиёсий муносабатлар устидан монополияни сақлаб қолишда, ўзининг манфаатларини қурбон қилиб бўлса-да, ёрдам берса, шимолий империялизмнинг яшовчанлигини узайтирган бўлади. Қолаверса, иккиламчи санкцияларга ўзини атайлаб дучор қилган бўлади.

    Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги геосиёсий энг мустақил давлат. Хоҳлаганда КХШТга кириб, хоҳлаганда чиқади. Евросиё иқтисодий иттифоқида ҳам кузатувчи бўлиб, бу ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро алоқаларини ичкаридан ва бепул томоша қилишни яхши кўради. Лекин, бу ишларга аралашиб, ўзига катта масъулият ёки оғир гуноҳ олмайди. Шу пайтгача Евросиё Иттифоқига тўлиқ кирмаган Ўзбекистон энди, санкциялар босими остида турган Россиянинг янги «иттифоқи»га қўшиладими? Менимча, ҳали ҳам баъзилар Ўзбекистонни яхши тушунмаган кўринади.

    Камолиддин Раббимов Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Россияга ташрифи бўйича ҳам муносабат билдирган.
    Қўшни Қозоғистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг, янги ва охирги етти йиллик ваколатга сайланган президент Тўқаев ўзининг биринчи давлат ташрифини Россиядан бошлаган. Шу ташриф чоғида, Россия томони Тўқаевга «келинг, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида энергетик иттифоқ тузайлик!», деган таклифни билдирган. Бунга жавобан, Тўқаев «нима учун йўқ, мен розиман», деган, қутулган.

    Аввало, Тўқаевнинг Россияга ташрифини чуқурроқ тушуниш муҳим. Кейинги уч йил давомида Тўқаев ва Путиннинг муносабатлари совуқ, улар бир-бирига мутлақо ишонмайди. Лекин дипломатик мулозамат қилишга мажбур. Путин Украина билан банд. Қозоғистонга иккинчи фронтни оча олмайди. Ресурс етмайди. Тўқаев ҳам сайловдан кейинги ўзининг биринчи ташрифини Россиядан бошлади.

    Бу «тинчлантириш ташрифи» дейилади: «тинчлан, мен сенга душман эмасман, мен сенга қарши бормайман. Агар ўзинг менинг ҳудудим ва мустақиллигимни ҳурмат қилсанг, душман бўлмаймиз».

    Қозоғистон элитаси яхши тушунадики, Путиннинг сиёсий умри катта тезликда қисқариб боряпти. У саросимага тушган пайт, унинг қаҳр-ғазаби Қозоғистонга йўналишига имкон бермаслик керак. Шунинг учун Москвага бориб, Путинни тинчлантириш муҳим эди. Энди Москва томонидан «келинг, учлик иттифоқи тузайлик», деган таклифга Тўқаев «йўқ» деб жавоб берса, меҳмонга бориб мезбонни яна сазойи қилган бўлади.

    Ўтган сафар Питерда Путиннинг ёнида ўтириб, «мен сенинг ДХР ва ЛХРларингни тан олмайман», дегани ҳалига қадар Путиннинг асабига тегади. Шунинг учун бу сафар ҳам Путинни асабийлаштирмаслик учун «ҳа, майли, бўлса бўла қолсин шу иттифоқ», деб қутулди. Лекин бу иттифоқ Қозоғистонга оғир юк бўлади, буни Тўқаев яхши тушунади.

    Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос

    Аввалроқ Камолиддин Раббимов «Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, унинг бор қудратига ҳам тарихий зарба бериб қўйди», дея фикр билдирганди.

    29.11.2022, 16:51   Изоҳ (1)   13828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. imon18shukron19@gmail.com / 29.11.2022, 20:09

      россия охири башараси билан йикилди, бизни халкимизни канча кирган катагон килган, сургун килган агар биз тарихни унутсак биз хам йикиламиз, боткогига ботаверсин шунга арзийди

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

    29.11.2022, 16:45

    Ўзбекистонда биринчи марта чиқиндидан қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    29.11.2022, 16:00

    Ўзбекистонда аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

    29.11.2022, 15:53

    «Мактабларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш талаб даражасида эмас» — сенатор

    29.11.2022, 15:39

    Ўтган ўн ой ичида содир этилган ЙТҲларда 1931 киши ҳалок бўлган — Сенат

    29.11.2022, 15:09

    Ўзбекистонда 1 декабрдан ҳайдовчилар учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади

    29.11.2022, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.