Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ терма жамоаси матбуот хизмати ўз ижтимоий тармоқларида ЖЧ—2022 турнир жадвали суратини эълон қилди. Унда Эрон байроғи Ислом Республикаси рамзисиз тасвирланган эди.

Фото: «Чемпионат»

Ушбу пост ижтимоий тармоқларда жиддий танқидларга сабаб бўлди, шундан сўнг Америка терма жамоаси вакиллари шов-шувли суратни олиб ташлади.

Кейинчалик АҚШ терма жамоаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Эроннинг расмий байроғисиз тасвирлаш қарорини «Эрондаги инсон ҳуқуқлари учун курашаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш» деб тушунтирди хабар беради The Guardian нашри.

Эрон футбол федерацияси мамлакат шаънини камситгани учун АҚШ терма жамоасини 10 та ўйинга четлатишни сўраб, ФИФА тартиб-интизом қўмитасига шикоят хати йўллаган.

Муҳокамаларга сабаб бўлган сурат

Муҳокамаларга сабаб бўлган сурат
Фото: Twitter

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Эронда давлат тузумига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Мамлакатда 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимидан сўнг иккинчи ойдирки, тартибсизлар, намойишлар ва тўнашувлар бўлиб ўтмоқда. Аминий Теҳронда ҳуқуқ-тартибот идораси ходими томонидан «ҳижобни нотўғри ўрагани» учун ҳибсга олинган ва бир муддат полиция бўлимида бўлганидан сўнг вафот этган. Ушбу ҳодиса мамлакатда норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон газ етказиб бермагани учун Ўзбекистон компенсация талаб қилгани рад этилди
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?