Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сомали пойтахти Могадишода жангарилар ҳукумат амалдорлари жойлашган меҳмонхонага ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Фото: UN

Фото: UN
Ҳужум оқибатида камида ўн киши, жумладан Сомали ички хавфсизлик вазири Аҳмад Моҳамед Дудише ҳалок бўлган. Ҳужумга учраган Вилла Росе меҳмонхонаси президент саройи яқинида жойлашган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумдан олдин кучли портлаш содир бўлган, кейин эса отишма юз берган.

Ҳужум учун жавобгарликни мамлакатнинг катта қисмини назорат қилаётган «Аш-Шабаб» ўз зиммасига олди. Гуруҳ «Ал-Қоида» билан алоқадор.

Май ойида сайланган президент Ҳасан Шайх Маҳмуд жангарилар гуруҳига қарши «тўлиқ уруш» эълон қилганди, шундан сўнг «Аш-Шабаб» ҳужумлари кучайди.

26 ноябрга ўтар кечаси Сомали ҳукумати кучлари мамлакатнинг марказий қисмида кенг кўламли операция ўтказди, натижада «Аш-Шабаб»нинг 100 нафар аъзоси йўқ қилинди.

Август ойида жангарилар Сомали пойтахтидаги Ҳаят меҳмонхонасига бостириб кирганди, оқибатда камида 30 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди
Спорт
Мухлислар “Рома” футболчиси ҳақида: “Қўрқоқлар ва сотқинлар кетиши лозим”
Спорт
Карло Анчелотти: “Барселона”дан 5 очко ортдамиз, бироқ олдинда ҳали узоқ йўл бор