Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ—2022 1-тури доирасида Сербияга қарши кечган баҳсда (2:0) жароҳат олганди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Футболчининг ўнг оёғидаги болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинда муаммо келиб чиққан ва шиш кузатилганди.

Бразилия терма жамоаси шифокорлари футболчининг тикланиш жараёнига оптимистик қарамоқда. Неймар оғриқларсиз ҳаракатланмоқда, тўпиғидаги шиш ҳам қайтган. Бироқ тиббий штаб футболчига кўпроқ дам бериш истагида. Унинг майдонга қайтиши жамоанинг натижаларига боғлиқ бўлади.

Футболчи Швейцарияга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Шунингдек, 2-тур баҳсида Данило ҳам қатнаша олмайди. Агар Бразилия бу ўйинда ғалаба қозониб, плей-оффга йўл оладиган бўлса, у ҳолда жароҳат олган икки футболчи Камерунга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Уларни 1/8 финалга қадар асраш устувор вазифа бўлиб турибди.

Агар «пентакампионлар» Швейцарияга қарши ўйинда муваффақиятли натижа қайд эта олмаса, у ҳолда Неймар Камерунга қарши баҳсда майдонга тушади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?