Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон ҳукумати мамлакатда намойишларни бостириш бўйича Бирлашган миллатлар ташкилотининг (БМТ) янги тайинланган мустақил терговига қарши чиқди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Фото: Sky news

Фото: Sky news

Маълум қилинишича, Эрон ўтган бир неча ҳафта ичида содир бўлган тартибсизликларни текшириш учун ҳукумат, суд, парламент ва бошқалар вакилларидан иборат маҳаллий фактларни аниқлаш миссиясини тузган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Кананийнинг сўзларига кўра, бу Эрон давлатининг «масъулиятли» хатти-ҳаракати бўлиб, БМТ терговига бўлган эҳтиёжни рад этади.

«БМТ тергови мустақил давлатларга сиёсий босим ўтказиш учун инсон ҳуқуқлари механизмларидан фойдаланди», — дейди Эрон ТИВ расмийси.

БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши Эроннинг норозилик намойишларини бостириш бўйича тергов тайинлаш учун овоз берган. Кенгаш комиссари Волкер Турк Эронда намойишларни бостиришда ҳукуматнинг «номутаносиб» куч ишлатмаслигини талаб қилган.

26 ноябрь ҳолатига кўра, икки ойдан ортиқ тартибсизликлар давомида 450 нафар намойишчи ўлдирилган, улардан 63 нафари вояга етмаганлардир. Шунингдек, хавфсизлик кучларининг 60 нафар аъзоси ўлдирилган, 18 173 намойишчи эса ҳибсга олинган.

Жамиятнинг барча қатламларидаги намойишчилар Ислом Республикасининг қонунийлигига қарши чиқиб, Ҳоманаийнинг суратларини ёқиб юборган.

Эрондаги намойишларга нима сабаб бўлди?

Эронда намойишлар сентябрь ўрталарида, 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимидан кейин бошланди. Полиция уни Теҳронда метродан чиқиш чоғида ҳижобни нотўғри ўрагани учун ҳибсга олган.

Кейинроқ Аминийнинг акаси маълум қилишича, полициячилар у билан «қайта тарбиялаш» ишларини ўтказишга ваъда берган. Полиция участкасидан қиз тез ёрдам машинасида олиб кетилган. Шифокорлар қизда юрак хуружи ва инсульт юз берганини билдирган, у бир неча кундан кейин вафот этган. Эрон полицияси бахтсиз ҳодиса юз берганини даъво қилмоқда.

 Эрон ҳукумати фикрича, норозиликлар «ислом режимини заифлаштириш бўйича душман стратегияси»нинг бир қисмидир, мамлакат армияси эса намойишлар фонида «душманларга қарши курашиш» ва хавфсизликни таъминлаш ниятида.
Эрон олий етакчиси Али Хоманаий намойишлар «оддий эронликлар» томонидан ўтказилмаётганини, балки олдиндан режалаштирилганини айтганди, шунингдек, у АҚШ ва Исроилни тартибсизликларни ташкиллаштиришда айблаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Карло Анчелотти: “Барселона”дан 5 очко ортдамиз, бироқ олдинда ҳали узоқ йўл бор 
Дунё
НАТО Украинадаги урушни тезда тугатиши мумкин, аммо бундай қилолмаслиги сабаби тушунтирилди
Шоу-бизнес
“Аватар: Сув йўли” фильми қаҳрамонларини ижро этган актёр ва актрисалар ҳаётда қандай кўринишга эга? (фото)