Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида 27 ноябрь куни Бельгия термаси 0:2 ҳисобида Марокаш жамоасига ютқазиб қўйгач, Брюссель марказида футбол ишқибозлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Brussels Times.

Фото: AFP

Фото: AFP

Мухлислар витриналарни синдириб, машина ва электроскутерларга ўт қўйди, полициячиларга тош ёғдирди. Бунга жавобан, уларга қарши сув замбараклари ва кўзни ёшлантирувчи газ қўлланилди.

Тартибсизликларни айнан ким — ғалабани нишонлаётган марокашлик мухлислар ёки мағлубиятдан ғазаб отига минган бельгиялик ишқибозлар келтириб чиқаргани аниқ эмас. Африка жамоасининг ғалабаси Бельгиянинг кўплаб шаҳарларида асли марокашликлар томонидан кенг нишонлангани айтилмоқда.

Тартибсизликлар туфайли ўн киши маъмурий тартибда, яна бир киши суд тартибида ҳибсга олингани хабар берилмоқда.

Тўқнашувлар бошқа шаҳарларда, масалан, Льежда ҳам бўлиб ўтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон газ етказиб бермагани учун Ўзбекистон компенсация талаб қилгани рад этилди
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?