Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Иттифоқида (ЕИ) энергетика инқирози 2021 йилда бошланган, ўшанда 12 ойлик якунларига кўра Европа мамлакатлари умумий аҳолисининг 7 фоизи ўз уйларини иситиш имконига эга бўлмаган. Бу ҳақда Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига таяниб, Араб телеканали Al Mayadeen хабар берди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Жаҳон иқтисодий форуми таъкидлаганидек, энергетика инқирози 2022 йил февраль ойи охирида Украинадаги можаро авж олишидан олдин ҳам бошланган: 2021 йилда Европа Иттифоқи аҳолисининг деярли 7 фоизи ўз уйларини исита олмаган, — дейилади материалда.

Қайд этилишича, ўтган йили Болгария энергия жиҳатдан энг камбағал давлат бўлган. Бу ерда ҳар тўртинчи аҳоли (23,7 фоиз) уйни иситишда қийинчиликларга дуч келган. 

Ундан кейинги ўринларни Литва ва Кипр эгаллаган, бу кўрсаткич мос равишда 22,5 фоиз ва 19,4 фоизни ташкил этади. 

Жорий йилда минтақада инқироз кучайган. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига кўра, бунга Европа Иттифоқи мамлакатларида энергия ресурслари танқислиги сабаб бўлган.

 

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?