Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Япония ва Коста-Рика терма жамоалари 27 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди, устунлик Япония томонида бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам японияликлар вазиятни назорат қилган ҳолда, қатор ҳужумлар ташкил қилди.

Бироқ Шимолий Америка вакиллари юзага келган саноқли имкониятлардан бирини 81-дақиқада голга айлантириб, ҳисобни очди. Мазкур ҳисоб амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа Коста-Рика ушбу ғалаба эвазига очколарини учтага етказиб олди. Японияда ҳам уч очко мавжуд. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Испания ва Германия терма жамоалари ўртасида кечади.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

27 ноябрь, якшанба

Япония — Коста-Рика 0:1

Гол: 0:1 – 81 Фуллер.

Япония: Гонда, Ямане (Митома, 62), Ёшида, Итакура, Нагатомо (Ито, 46), Эндо, Камада, Морита, Доан (Ито, 67), Сома (Минамино, 82), Уэда (Асано, 46).

Коста-Рика: Навас, Фуллер, Дуарте, Уостон, Калво, Оведо, Борхес (Салас, 89), Техеда, Торрес (Агилера, 65), Кемпбелл, Контрерас (Беннетте, 65).

Огоҳлантиришлар: Контрерас (41), Ямане (44), Борхес (61), Калво (70), Итакура (84), Эндо (90).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж