Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида ташқи савдо қандай бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Нигора Аълоева

Фото: «Дарё» / Нигора Аълоева

Ташқи савдо умумий ҳажмида экспорт улуши 15,5 млрд долларни (2021 йил январь—сентябрь ойларида ўсиш 23,8 фоиз), импорт 24,6 млрд долларни (ўсиш 21,2 фоиз) ташкил этди.

Жорий йилнинг январь—октябрь ойларида мамлакатнинг экспортёрлари сони 6 586 тани ташкил этиб, улар томонидан 12,5 млрд доллар қийматидаги товар ва хизматлар экспорт қилиниши таъминланди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги энг яхши 10 та давлат:

  • Хитой — 7,5 млрд, экспорт — 2,2 млрд, импорт 5,3 млрд доллар;
  • Россия — 7,4 млрд, экспорт — 2,5 млрд, импорт — 4,9 млрд доллар; 
  • Қозоғистон — 3,7 млрд, экспорт — 1,1 млрд, импорт 2,6 млрд доллар;
  • Туркия — 2,7 млрд, экспорт — 1,3  млрд, импорт — 1,4 млрд доллар;
  • Корея — 1,9 млрд, экспорт — 42 млн, импорт — 1,9 млрд доллар;
  • Қирғизистон — 990 млн, экспорт — 773 млн, импорт — 217 млн доллар;
  • Германия — 870,4 млн, экспорт — 81 млн, импорт — 789,4 млн доллар;
  • Туркманистон — 614 млн, экспорт — 170,6 млн, импорт — 443,5 млн доллар;
  • Афғонистон — 586,5 млн, экспорт — 579,2 млн, импорт — 7,3 млн доллар;
  • Ҳиндистон — 559,3 млн, экспорт — 29,3 млн, импорт — 530 млн доллар. 

2022 йил октябрь ойида экспорт ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 33,4 фоизга камайди.

2022 йил январь—октябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари жами экспортнинг 5,8 фоизини ташкил этди.

Товарлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд долларга кўпайди ва 22,5 млрд долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 2,1 млрд долларга етди.

Импортнинг энг катта ҳажми 2022 йилнинг март ойида қайд этилиб, 2,7 млрд долларни ташкил этди. 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 862,8 млн долларга камайди. 2022 йил октябрь ойида импорт ҳажми 2,6 млрд долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 12,6 фоизга кўпайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганлар учун ёрдам қабул қилинмоқда
Шоу-бизнес
Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)
Дунё
“Сталиндан кейинги иккинчи одам” — Маленковнинг ҳокимиятдан четлатилиши, боши танасидан жудо этилган Шотландия қироличаси ва Канадада тўқнашган икки поезд. Кун хро...