Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,9 млн долларга тенг бўлган 433 тонна кофе импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кофе импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 152 тоннага ошган. Октябрь ойида Ўзбекистонга 92 тонна қаҳва олиб келинган.
Ўн ой ичида Ўзбекистонга импорт қилинган кофе миқдори бўйича Италия етакчилик қилмоқда — 107,5 тонна. Биргина октябрь ойида ушбу мамлакатда 19,1 тонна қаҳва олиб келинган.
Ўзбекистонга қаҳва етказиб бериш бўйича октябрь ойида Россия 66,2 тонналик кўрсаткич билан Бразилияни (58,9 тонна) ортда қолдириб иккинчи ўринга кўтарилди.
Бразилиядан кофе импортининг қисқаришига ушбу мамлакатдаги кофе захиралари тарихий энг паст даражага яқинлашгани сабаб бўлган.
Ўзбекистонга кофе етказиб берган бошқа давлатлар:
- Польша — 45,6 тонна;
- Германия — 30 тонна;
- Ҳиндистон — 24,8 тонна;
- Вьетнам — 22,4 тонна;
- Туркия — 16,4 тонна.
Изоҳ (0)