Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Қатар ва Сенегал терма жамоалари 25 ноябрь, жума куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 41-дақиқада Булае Диа сенегалликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Фамара Диедиу ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Бунга мезбонлар 78-дақиқада Муҳаммад Мунтарининг голи билан жавоб қайтарди. 84-дақиқада Амаду Бамба Диенг якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа Қатар иккинчи ўйинда ҳам имкониятни бой бериб, плей-оффга йўлланмаси олиш имкониятини деярли йўқотди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйини Нидерландия ва Эквадор терма жамоалари ўртасида кечади.
ЖЧ—2022
2-тур баҳси
25 ноябрь, жума
Қатар — Сенегал 1:3
Голлар: 0:1 – 41 Диа, 0:2 – 48 Диедиу, 1:2 – 78 Мунтари, 1:3 – 84 Диенг.Қатар: Баршам, Муҳаммад, Хухи, Ро-Ро (Абдулваҳоб, 83), Ҳассан, Аҳмед (Салмон, 83), Будиаф (Ҳатем, 69), Мадибо, Ал-Ҳайдос (Мунтари, 74), Али, Афиф.
Сенегал: Менди, Сабали, Кулибали, Диалло, Якобс (Сиссе, 77), Гуйе, Менди (Сарр, 78), Сарр (Ндиай, 74), Диедиу (Диенг, 74), Диа, Диатта (Сисс, 64).
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад (20), Диа (30), Аҳмед (45), Якобс (52), Сисс (87), Мадибо (90).
Изоҳ (0)