Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (11-0, 11 КО) ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистон вақти билан 27 ноябрь тонгида ўтказади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Калифорнияда (АҚШ) бўлиб ўтган жанг оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Кёртис Ҳарпер (14-8, 9 КО) рақиб бўлади.

Бокс оқшоми Ўзбекистон вақти билан 07:00 да бошланади. Жалолов иштирокидаги жанг учинчи бўлиб ўтказилади ва тахминан 08:00 атрофида бошланади. Жанг Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилмайди.

Кечанинг асосий жанги биринчи ярим ўрта вазн тоифасида вакант турган WBC чемпионлик камари учун Режис Прогрейс ва Хосе Сепеда ўртасида бўлиб ўтади.

Жалолов сўнгги жангини июнь ойида ўтказиб, унда бельгиялик Жек Муловайини муддатидан аввал мағлуб этганди. Кёртис Ҳарпер эса охирги марта июль ойида рингга чиқиб, Кристиан Тун устидан ғалабага эришган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?