Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский Британиянинг Financial Times газетасига берган интервьюсида Украина ҳукумати ўзининг барча ҳудудларини, жумладан Қримни қайтариб олиш ниятида эканини айтди.

Фото: Телеграф

Фото: Телеграф

«Ерларнинг барчасини қайтаришимиз керак, чунки мен дипломатия бўлмаган жойни жанг майдони деб ҳисоблайман. Агар ўз ерларингизни тўлиқ қайтара олмасангиз, уруш шунчаки музлатилган бўлади. Унинг қайта бошланиши вақт масаласи», — деди Зеленский Киевдаги президент офисида берган интервьюсида.

Financial Times’нинг қайд этишича, Киевнинг Ғарбдаги ҳамкорларидан баъзилари Украинанинг Қримни (2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган) қайтариб олишга бўлган ҳар қандай уриниши Москванинг ғазабига, жумладан, ядро қуролидан фойдаланишига олиб келишидан хавотирда. Суҳбат давомида Украина президенти Қрим тақдири халқаро ҳамжамиятни ташвишга солаётганини тан олди.

Тушунаман, ҳамма Қрим билан боғлиқ вазиятдан хавотирда. Агар кимдир бизга Қримни ҳарбий уринишларсиз деоккупация қилиш йўлини таклиф қилмоқчи бўлса, мен буни фақат ёқлайман. Агар қарор деоккупацияни назарда тутмаса ва Қрим Россия таркибида қолаверса, унда ҳеч ким бунинг учун вақтини сарфламаслиги керак. Бу вақтни беҳуда йўқотиш, — деди у.
Ўз интервьюсида Зеленский Ғарбдаги ҳамкорларини Украинанинг муҳим инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, шунингдек, фавқулодда вазиятлар генераторлари учун дизель ёнилғиси ва электр тақчиллигини қоплаш учун қўшимча газ билан таъминлашга чақирди.

23 ноябрь куни Россия Украина энергетика иншоотларига катта зарба берди, бу эса мамлакат ҳудудининг 80 фоизини электр ва сувсиз қолдирди. Financial Times нашрининг ёзишича, инфратузилма вазири Александр Кубраков Украинага энергия тизимини тиклаш учун бир неча юз миллион доллар керак, деб баҳоламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов