Эҳтиёткорлик пулнинг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлашнинг энг яхши воситасидир. Оддий қоидаларга риоя қилиш орқали сиз маълумотларингиз ва пулларингизни карталар ва ҳисобварақларда хавфсиз сақлашингиз мумкин.
Ҳеч кимга картанинг орқа томонидаги, шунингдек, банк SMS орқали юборадиган операцияларни тасдиқлаш кодларини айтманг. Агар сизга худди банк хавфсизлик хизматидан қўнғироқ қилиб, ва масалан, шубҳали операцияни бекор қилиш учун SMS-дан кодни айтиб беришни сўрашса, сиз фирибгарларга дуч келан бўласиз.
— «Техник жиҳатдан энг илғор товламачилар ҳатто қўнғироқ қилиш пайтида банк рақами кўрсатилиши учун сохта рақамлардан фойдаланишлари мумкин, шунинг учун биз мижозларимиздан доимо эҳтиёт бўлишларини ва энг кичик шубҳаларда алоқани тўхтатишларини ва банкнинг қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишларини сўраймиз», — «Капиталбанк» АТБ хавфсизлик хизматида дейилади. - Банк ходимлари карта маълумотларини билиш учун мижозларга қўнғироқ қилмайдилар ва SMS тасдиқлаш кодларини сўрамайдилар. Ҳақиқий банк ходимига керак бўлган ҳамма маълумот, қоида тариқасида, аллақачон мавжуд.
Банк ходими сиздан SMS-дан код сўраши мумкин бўлган ягона ҳолат: агар сиз ўзингиз банкнинг қўллаб-қувватлаш хизматига қўнғироқ қилган бўлсангиз. Бундай ҳолда, код сизнинг шахсингизни тасдиқлаш учун керак бўлади ва банкдан келадиган SMS-хабарда ёзилади.
Товламачиларнинг вазифаси сиздан имкон қадар кўпроқ маълумот олишдир, шунинг учун озгина шубҳангиз бўлса, телефонни қўйинг ва банкка қўнғироқ қилинг - «Капиталбанк» АТБ ходимлари доимо ёрдамга келадилар.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)