Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг барча ўринбосарлари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» нашри хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра:
- Рустам Камалханович Азизов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан;
- Азиз Тулкунович Гафуров Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан;
- Алексей Вадимович Сим Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.
Изоҳ (0)