Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Франция ва Австралия жамоалари 22 ноябрь, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 9-дақиқасида австралияликлар Крейг Гудвиннинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга французлар биринчи бўлимда Адриен Рабьо ва Оливье Жирунинг голлари билан жавоб қайтарди.

68-дақиқада Килиан Мбаппе жамоасининг учинчи голини урган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Жиру ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин «учранглилар» уч очко билан гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлига олди. Австралия эса 0 очко билан сўнгги поғонада бормоқда. Гуруҳнинг дастлабки баҳсида Дания ва Тунис ўзаро дуранг ўйнаганди.

ЖЧ—2022

1-тур баҳси

22 ноябрь, сешанба

Франция — Австралия 4:1

Голлар: 0:1 – 9 Гудвин, 1:1 – 27 Рабьо, 2:1 – 32 Жиру, 3:1 – 68 Мбаппе, 4:1 – 71 Жиру.

Франция: Льорис, Павар (Кунде, 89), Упамекано, Конате, Люка Эрнандес (Тео Эрнандес, 13), Рабьо, Тчуамени (Фофана, 77), Жиру (Тюрам, 89), Гризманн, Дембеле (Коман, 77), Мбаппе.

Австралия: Райан, Аткинсон (Дегенек, 85), Суттар, Роулз, Бехич, Муй, Ирвайн (Баккус, 85), Макгри (Мабил, 73), Лекки, Дюк (Каммингс, 56), Гудвин (Куол, 74).

Огоҳлантиришлар: Дюк (55), Ирвайн (80), Муй (90+5).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов