Буюк Британия дўконларидаги ўғирликлар сони йил давомида 18 фоизга ошган. Бунга энергетика инқирозининг кучайиши оқибатида фуқароларнинг турмуш даражасининг пасайиши, шунингдек, мамлакатда инфляциянинг ўсиши сабаб бўлди. Бу ҳақда чакана ва улгуржи сотувчилар маълумотларига таяниб Bloomberg хабар бермоқда.
Октябрь ойида озиқ-овқат нархлари рекорд даражадаги 14,7 фоизга ўсди, бу эса ўртача йиллик харид тўловини 682 фунт стерлингга (тахминан 810 доллар) оширди.
Мақолада айтилишича, август ойида юздан ортиқ чакана сотувчилар Британия полициясини савдо жиноятларига эътибор қаратишга чақирган.
Буюк Британиядаги дўконларда ўғирликларнинг кўпайиши кўплаб чакана сотувчиларнинг ҳимоя чораларини кўришига олиб келди.
Шундай қилиб, жорий йил бошида Tesco хавфсизлик чораларини, шу жумладан дўкон ходимларига нисбатан ҳам кучайтирди. Шу билан бирга, чакана савдо тармоғи директорлар кенгаши раиси Жон Аллан ҳамдард эмаслигини, лекин ўғирлик каби чорасиз чораларга мурожаат қилаётган фуқароларнинг умидсизлик даражасини тушунишини айтди.
Мен дўконларда ўғирлик қилаётган одамларни ёнини олмоқчи эмасман, лекин умидсиз аҳолини бундай чоралар кўраётганини тушунаман, — дейди Буюк Британия Чакана савдо тармоғи директорлар кенгаши раиси Жон Аллан.
19 ноябрь куни The Guardian бюджет масъулияти идораси (ОБР) прогнозларига таяниб, Буюк Британиядаги уй хўжаликлари кузатувлар бошланганидан бери турмуш даражасининг энг сезиларли пасайишига дуч келишини хабар қилди.
Шу билан бирга, инфляциянинг кескин ўсиши маҳаллий иқтисодиётни узоқ давом этадиган рецессияга олиб келади.
Изоҳ (0)