• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сречко Катанец: «Қозоғистонга қарши баҳс кўпчилик учун дерби ва муҳим ўйин бўлиши мумкин, аммо мен учун навбатдаги одатий ўртоқлик учрашуви»

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қозоғистонга қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА
    Ўйин ҳақида

    Одатдагидек ўртоқлик учрашуви. Қандайдир ўзига хос ўйин деб айта олмайман. Тўлиқ таркиб билан кам вақт шуғулландик.

    Осиё Кубогининг 2024 йилда қолдирилиши борасида

    Аниқ бир режага таъсир қилмади. Биз ҳар бир вазиятга мослашишимиз керак. Аксинча, бунинг ижобий тарафи ҳам бор. Кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз мумкин, тайёргарлик учун кўп вақт бўлади. Яна бир яхши томони, чемпионат ноябрда тугайди. Яхши тайёргарлик кўришимизга имкон туғилади. Ҳозирча ЖЧ—2026 саралаши қачон бўлишини билмаймиз.

    Иброҳимхалил Йўлдошевнинг чақирилмагани ҳақида

    Мен бошқа футболчиларни синаб кўришни истадим. Шу билан бирга, айтишим мумкинки, у ўз ўйинларини кучайтириб бориши керак. Албатта, унинг ўйинларини кузатиб боряпман. Кўпинча асосий таркибдан жой оляпти, захирада ўтирган пайти ҳам бўлди.

    У ўз ўйинини кучайтириб бориши, ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги керак. У ҳали ёш, агар 30 ёш бўлганида, бошқа чақирилмайди дейишимиз мумкин эди.

    Ўзбекистон терма жамоаси ўйиннинг сўнгги 10—15 дақиқасида кўп гол ўтказиб юбориши борасида

    Бу барча жамоалар билан содир бўлади. Ҳатто дунёнинг энг яхши терма жамоалари ҳам шу ҳолга тушиши мумкин. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, балки чарчоқдандир. Коста-Рика билан ўйинга эътибор берсак, улар сўнгги дақиқаларда кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтиб кетди. Ўйинчилар бу вазиятда ўзлари ақлни ишлатиб, ҳаракат қилиши лозим. Бу учун маълум бир режа йўқ.

    Қозоғистон терма жамоасининг кучи ва футболчилари ҳақида

    Осиёни кучли бешлигига киритса бўладими ёки йўқ, билмадим. Бундай терма жамоада ҳаммаси авлодларга боғлиқ. Яхши авлод етишиб чиқса, шунда ўша авлод билан яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Қозоғистон ўйинларини томоша қилдим, футболчилари астойдил курашади. Эртага осон ўйин бўлмайди.

    Беш киши бўлиб ҳимояланади ва тезда ҳужумга ўтиб кетади. Қозоғистон курашувчан жамоа, аммо керагидан ортиқ тажовузкор ҳаракат қилади. Футболчиларимиз ҳаммасига тайёр бўлиши лозим.

    Менга Қозоғистоннинг ўйинлари жуда ёқди. Алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатишни истамайман. Жамоавий яхши ўйнайди. Словения билан баҳсни кўриб чиқдик, тажовузкор, сал қўполроқ ўйин кўрсатишди. Айтиб ўтганимдек, жамоа тажовузкор ҳаракат қилади. Жамоавий руҳ ҳаммасини ҳал этади.

    Қозоғистонга қарши принципиал қарама-қаршилик борасида

    Нима қила оламан? Нима деб жавоб беришим мумкин? Тўғри, сиз ва кўпчилик учун бу дерби бўлиши мумкин. Лекин мен фикримни ўзгартира олмайман. Бу мураббий сифатида мен учун навбатдаги ўртоқлик ўйини.

    2007 йилдаги ўйинда жанжал юзага келган, лекин терма жамоаларда ўша таркибдан ҳозир ҳеч ким қолмаган. Албатта, футболчилар астойдил ғалаба учун ҳаракат қилади. Легионерлар кеч етиб келди, бир ярим кунгина тўлиқ машғулот олиб бора олдик. Бу бизга муаммо келтириб чиқаради.

    Ҳозир кўпчилик бу ўйинга жиддий аҳамият қаратишни сўрамоқда. Лекин мен ҳам тактик ишланмалар устида ишлашим мумкин. Агар менда сеҳрли таёқча бўлганида, ҳар битта ўйинда ғалаба қозонган бўлардик. Бироқ мен бу ерга мураббий сифатида расмий ўйинларни ютиш учун таклиф қилинганман. Бу баҳс олдидан ҳеч қандай босим ҳис қилмаяпман.

    Шомуродов ва Сергеев ҳақида

    Элдор асосий таркибда ўйнайди. Шомуродов чарчамаган, чунки «Рома»нинг охирги баҳсида майдонга тушмади. У ҳозир бошқаларга қараганда яхши ҳолатда.

    Сречко Катанец, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

    Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 16 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00 да старт олади.

    15.11.2022, 14:16   Изоҳ (1)   8758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. marufbekabdusalimov3@gmail.com / 15.11.2022, 15:50

      Janob Katanets siz uchun navbatdagi o'rtoqlar uchrashuvidir. Bu printsipial raqiblar to'qnashuvi UEFA va AFC to'qnashuvi.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Польша, Мексика ва Саудия Арабистони терма жамоаларининг ЖЧ—2022 учун якуний қайдномаси

    15.11.2022, 10:31

    «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилиши мумкин

    15.11.2022, 09:47

    Суперлигада ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ва энг чиройли голи номига даъвогарлар эълон қилинди

    15.11.2022, 08:22

    «Бу жуда оғир, бироқ эртага яна тонг отади» — Серхио Рамос Испаниянинг ЖЧ—2022 учун таркибидан жой олмагани ҳақида

    14.11.2022, 19:19

    «Манчестер Сити» ҳамон етакчи, «ПСЖ» — 3, «Реал» эса 6-ўринда. Дунёнинг энг қиммат таркибга эга футбол клублари рейтинги янгиланди

    14.11.2022, 16:09

    АҚШ ва Канада терма жамоалари ЖЧ—2022 учун якуний қайдномани маълум қилди

    14.11.2022, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.