• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 14 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 14 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Саида Мирзиёева Президент администрациясида шўъба мудири этиб тайинланди

    Бугун 14 ноябрда Президент фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди.

    Таъкидланишича, ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, администрация раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради. Шунингдек, Саида Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.

    Владимир Зеленский Россия босқинидан озод қилинган  Херсонга ташриф буюрди 

    Украина президенти Владимир Зеленский Херсонга ташриф буюрди. Бу ҳақда гувоҳларга таяниб, Reuters хабар бермоқда.

    Нашрнинг ёзишича, у ерда Зеленский Украина тинчлик музокараларига тайёрлигини яна бир бор маълум қилган ва у ердаги ҳарбийларни нишон билан тақдирлаган.«Биз олға интиляпмиз ва тинчликка, бутун мамлакатимиз учун тинчликка тайёрмиз», — деган Зеленский.

    Айни вазиятда Украина мудофаа вазири Қримнинг жангсиз қайтариб олинишига ишонч билдирган.Херсонда давом этаётган «барқарорлаштириш чоралари» ва миналарни зарарсизлантириш ишлари туфайли журналистларга шаҳарга кириш ҳозирча тақиқланган.

    Бир қанча журналистлар, жумладан, CNN ва Sky News ғарбий телеканаллари Херсондан репортаж тайёрлаганидан сўнг, Украина ҳукумати уларни аккредитациядан маҳрум қилди.Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Россия Мудофаа вазирлиги Херсондан чекинаётгани ҳақида хабар берди.

    11 ноябрь куни кечқурун Украина ҳарбийлари Херсон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларга кира бошлади. Уларни кутиб олиш учун минглаб аҳоли Украина байроқлари билан кўчага чиқди. Айни вазиятда ушбу ҳолат юзасидан Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга: "Биз буни изоҳсиз қолдирамиз. Бу Россиянинг ҳудуди эканини биласиз" дея маълум қилган.

    Россияда Совет давридаги мактаб ўқувчиларини ҳарбий тайёрлаш дастури қайтарилди

    Россияда 1993 йилда бекор қилинган Совет давридаги мактаб ўқувчиларини ҳарбий тайёрлаш дастури қайтарилди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумот берди.Вазирлик эълон қилган ҳисоботга кўра, бу чора-тадбирлар бошқа давлатга қарши босқинчилик уруши фонида Россияда кўплаб «ватанпарварлар»ни шакллантириш учун зарур.

    Ҳарбий тайёргарлик давомида бошқа нарсалар қатори Калашников автоматларидан фойдаланиш ҳам ўргатилиши маълум қилинган. Таҳлилчилар 2014 йилда Россия Қримга бостириб кирганидан кейин бу тренингни жонлантиришга ҳаракат қилинганини эслатди.

    Ҳозирда ўқув дастури ишлаб чиқилмоқда ва 2022 йил охиригача якунланади. Кейин у тасдиқлаш жараёнидан ўтади», — дейилади Британия разведкаси ҳисоботида. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу жараённи қўллаб-қувватлади ва ҳар ўқув йилида камида 140 соат ушбу машғулотга бағишланиши кераклигини таъкидлади.

    «Мазкур машғулотлар ўқувчиларни ҳарбий ёшга етганда ҳарбий кўникмага эга бўлиш, уларнинг сафарбарлик ва ҳарбий хизматга шайлигини ошириш учун мўлжалланган бўлса керак», — дейди таҳлилчилар.

    Bloomberg нашри аввалроқ Россияда совет даврларидан буён фойдаланилмаган бомбапаноҳлар яширинча текширилиб, янгиланаётганини хабар қилганди. Бундан ташқари, Россия ОАВлари Москвадаги ерости паркингларида ухлаш учун жойлар тайёрланиб, иситиш ускуналари ва аптечкалар ўрнатилаётгани ҳақида ёзганди.

    Туркия портлаш юзасидан АҚШ томонидан билдирилган ҳамдардликни қабул қилишдан бош тортди

    Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Истанбулдаги портлаш муносабати билан АҚШ томонидан билдирилган ҳамдардликни Анқара қабул қилишдан бош тортишини маълум қилди, деб ёзади CNN Turk. «Биз Америка элчихонасидан билдирилган таъзияни қабул қилмаймиз. Биз ҳеч кимга сотқинлик қилмаяпмиз, лекин бизга қилинаётган сотқинликка ортиқ чидаб туролмаймиз», — деди у ва Туркия ҳукумати «ҳужум қаерда мувофиқлаштирилганидан хабардор бўлганини» таъкидлади.

    Аввалроқ вазир АҚШ Истанбулдаги теракт юзасидан билдирган расмий ҳамдардликни танқид қилган ва тез орада унга жавоб берилишини айтганди. «Менимча бугун АҚШ томонидан эълон қилинган ҳамдардликни қотилнинг воқеа жойига биринчилардан бўлиб етиб келишига қиёслаш керак. Ва бу таъзияга муносабат жуда аниқ бўлади. Буни яқин келажакда кўрасиз», — деган у.

    Туркия президенти 12 ноябрь куни АҚШ президенти Жо Байденни Анқарада тақиқланган FETO ташкилоти раҳбари Фатхулла Гуленни Пенсильванияда яшириб ўтиришда айблади. Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда асосий жавобгар деб ҳисоблайди, унинг ўзи буни рад этади. Гулен АҚШда яшайди, Туркия уни экстрадиция қилишни сўрамоқда, аммо Вашингтон буни амалга оширмаяпти.

    Бундан ташқари, Туркия Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишига розилик берганича йўқ. Эрдўғоннинг айтишича, бу мамлакатлар Туркияда террористик деб тан олинган ташкилотлар, хусусан, Курдистон ишчилар партияси иштирокчиларига бошпана берган.Истанбулдаги портлаш 13 ноябрь куни сайёҳлар орасида машҳур бўлган Истиқлол кўчасида юз берди. Олти киши ҳалок бўлиб, камида 81 киши жабрланди. Орадан вақт ўтиб, Туркия ИИВ портлашни содир этган шахс қўлга олинганини маълум қилди. Ички ишлар вазири портлаш ортида Курдистон ишчилар партияси тарафдорлари турганини маълум қилган.

    Ўзбекистон энерготизимида оғир оқибатли «авария» – блекаут хавфи борлиги маълум қилинди.«Ҳар куни электр энергиясини тежаш кунини нишонлаяпмиз». Наманганликлар Энергетика вазирлигидан ҳафсаласи пир бўлганини айтмоқда

    Наманганда электр таъминотида мунтазам узилишлар рўй бермоқда ва бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар берди.

    Куз-қиш мавсуми кириб келганидан сўнг вилоятда электр энергияси бўйича мурожаатлар кўпайгани, фуқаролар диспетчерлик хизматлари ёки Call-марказларга қўнғироқ қилиб тушишга қийналаётганидан сўнг «Наманган ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан ижтимоий тармоқларда «Наманган электр таъминоти» деб номланган гуруҳ очилган. 7,5 мингга яқин аъзоси бўлган ушбу гуруҳ вилоятнинг турли ҳудудларидан йўлланган мурожаат, шикоят ва саволларга кўмилиб кетган.

    «11 ноябрь Халқаро электр энергиясини тежаш куни экан. Наманганда бу санани ҳар куни нишонлаяпмиз» дея киноя қилади фойдаланувчилардан бири.

    Чортоқ туманидан ёзилган шикоятда эса: «Бизда тўрт соатлаб электр ёнмаяпти. Энг қизиғи, атрофимизда бешта санаторий бор. Дам олаётганлар республиканинг барча вилоятларидан келишади. Бу ‘свет’ ўчишининг охири борми ўзи?» дея мурожаат қилган. Яна бир фойдаланувчи эса «Электр таъминоти корхонасини UzAuto’дан нима фарқи бор? Сизлар ҳам олдиндан тўлов қилдириб исталган пайт ‘свет’ берасизлар, у ҳам нари борса 5 дақиқага» дея муносабат билдирган.

    Миллий диспетчерлик маркази Наманган ҳудудий бўлими бошлиғи Муҳаммадали Ирисқуловнинг айтишича, совуқ кунлар бошланишидан аввал вилоятга кунига 13 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган ва таъминотда деярли муаммо юзага келмаган. Ҳозирда бу кўрсаткич 15,5 миллион киловатт-соатга чиқарилган, бироқ эҳтиёжни қоплаб бўлмаяпти.

    Ижтимоий тармоқ фаоли Шукуржон Тўхтасиновнинг айтишича, чиндан ҳам Уйчи тумани энг муаммоли ҳудудлардан бири бўлиб, баъзан туман электр тармоқлари корхонаси, ҳатто ҳокимликда ҳам «свет» йўқ. «Масаланинг яна бир томони бор. Аҳоли ва ижтимоий муҳим объектларга табиий газ етказиб берамиз деган баҳона билан Намангандаги барча метан газ заправкалар 12 соатлик чекловга ўтказилди. Лекин барибир аҳвол ўзгармади, аксинча баттар бўлди: аҳолида барибир газ йўқ, электр энергиясида доимий узилишлар, устига-устак автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидаги турнақатор навбатлар», — дея маълум қилган Шукуржон Тўхтасинов.

    Аввалроқ Ўзбекистон энерготизимида оғир оқибатли «авария» – блекаут хавфи борлиги маълум қилинган.

    14.11.2022, 22:46   Изоҳ (0)   23082
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ташқи ишлар вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

    14.11.2022, 22:41

    Ўқиш мақсадида четга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди

    14.11.2022, 22:25

    Сўхликларга Қирғизистон чегарасидан ўтиб-қайтишда енгиллик берилади

    14.11.2022, 21:45

    Тасқарани отиб ўлдирганлар шахсига аниқлик киритилди

    14.11.2022, 21:20

    «Симёғочлар қулаб тушиб, ток уриш хавфи бор, йўллар абгор». Андижоннинг Булоқбоши туманида яшовчи аҳоли муаммолар гирдобида яшамоқда

    14.11.2022, 20:38

    Ўзбекистонда судьялар сонини босқичма-босқич кўпайтириш таклифи маъқулланди

    14.11.2022, 20:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:40

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.